27.05.2024 00:25
6457
Теглар
«Галатасарой» – 24 карра Туркия чемпиони, Турғунбоев – Шукуров тўқнашувида Азизбекнинг жамоаси ғолиб

«Галатасарой» клуби кетма-кет иккинчи марта Туркия Суперлигасида чемпионликни қўлга киритди.

Окан Бурук шогирдлари сўнгги турда «Коняспор» устидан ғалабага (3:1) эришиб, 2-ўриндаги «Фенербахче»ни уч очкога ортда қолдирди ва чемпионликни расмийлаштирди. Баҳсда Мауро Икарди дублга эришди.

Истанбул клуби ўз тарихида 24-марта мамлакат чемпионига айланди. Бу Туркияда рекорд саналиб, бошқа рақобатчи клублар 19 мартадан ортиқ чемпионликни қўлга киритмаган.

Қайд этиш жоиз, «Галатасарой» жами 102 очко тўплади ва бу турнир тарихидаги энг яхши кўрсаткичга айланди. Учликни «Трабзонспор» (67 очко) ёпиб берган бўлса, «Бешиктош» бу сафар 6-ўринни эгаллади.

Азиз Турғунбоев тўп сураётган «Сиваспор» охирги турда Отабек Шукуров фаолият юритаётган «Кайсериспор» жамоасини мағлуб этди (2:1) ва 54 очко билан турнирни 7-ўринда якунлаган бўлса, «Кайсериспор» 42 очко билан 14-поғонадан ўрин эгаллади. Турғунбоев жамоаси сафида асосий таркибда тушди, Шукуров эса захирада туширилди.

Ҳусниддин Алиқулов асосий таркибда майдонга тушган баҳсда «Ризеспор» «Ҳатайспор»га ютқазди (0:2) ва чемпионатни 50 очко билан 9-ўринда якунлади.

Якуний турнир жадвали:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар