27.05.2024 17:50
2370
Теглар
«Биринчи мақсад – плей-оффга чиқиш». Хосе Венансио Лопес гуруҳдаги рақиблар, мақсад ва турнир фаворитлари ҳақида

Самарқандда ўтган футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимидан кейин Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес қуръа ҳақида фикрларини билдирди.

«Гуруҳдаги рақибларнинг орасидаги фарқ деярли тенг. Айтайлик, нидерландиялик ўйинчилар кўпроқ индивидуал жиҳатдан кучли саналади. Парагвай миллий жамоаси футзалчилари эса асосан Испания чемпионатида ўйнашади, уларни кузатганман. Италияда ҳам фаолият юритадиганлари ҳам бор. Улар катта тажрибага эга. Яна бир рақибимиз Коста-Рика эса яқинда авлодлаш алмашинуви билан таркибини деярли янгилади. Бу жамоа ҳам кучли саналади.

Биринчи мақсадимиз – гуруҳдан плей-офф босқичига чиқиш. Шундан кейин босқичма-босқич ҳаракат қилишда давом этамиз.

ЖЧ-2024 фаворитлари? Фикримча, Бразилия, Португалия, Испания, Эрон, Аргентина. Қозоғистонни ҳам улар сафига қўшиш мумкин», - дея испаниялик мураббийнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Маълумот учун, Ўзбекистон А гуруҳида Парагвай, Коста-Рика ва Нидерландия билан ўйнайди. 

Очилиш ўйинида Ўзбекистон мезбон сифатида 14 сентябр куни Тошкентдаги «Ҳумо Арена»да Нидерландияга қарши паркетга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар