27.05.2024 20:55
1311
Теглар
«Астон Вилла» Эмери билан шартнома 5 йилга узайтирилганини эълон қилди

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери жамоаси билан келишувни узайтирди.

Бирмингҳэм клуби расмий сайти хабарига кўра, «Астон Вилла» испаниялик 52 ёшли мураббий билан шартномани 2029 йилгача узайтирган.

Қайд этиш жоиз, клуб бир ой аввал Эмери билан шартнома 2027 йилгача узайтирилганини эълон қилганди. «Астон Вилла» АПЛ жорий мавсумини 4-ўринда якунлаб, илк марта Чемпионлар лигасида қатнашадиган бўлди. Бирмингҳэм жамоаси сўнгги бор 1982/83 йилги мавсумда Европа чемпионлар кубогида иштирок этган ва 1982 йилда турнир ғолибига айланганди.

Маълумот учун, Эмери 2022 йилда «Астон Вилла»да иш бошлаб, клубни 17-ўриндан топ-4ликка олиб чиқди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар