26.05.2024 14:55
2973
Теглар
Ўзбекистонлик пара енгил атлетикачилар Япониядаги Жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этди

Япониянинг Кобе шаҳрида 103 мамлакатдан мингдан ортиқ пара алтет иштирок этган Жаҳон чемпионати якунланди.

Дунё биринчилигида Ўзбекистон миллий жамоаси жами 13 та медал (7та олтин, 4 та кумуш ва 2та бронза) жамғариб, тарихий натижа қайд этди ва умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олди. 

Қувонарлиси, Нурхон Қурбонова ва Асила Мирзаёрова ўз йўналишларида жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди. 

Жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз:

Олтин:
Қудратуллахон Маъруфхўжаев – ядро улоқтириш
Қудратуллахон Маъруфхўжаев – диск улоқтириш
Хусниддин Норбеков – ядро улоқтириш
Нурхон Қурбонова – найза улоқтириш
Асила Мирзаёрова – узунликка сакраш
Ёқутхон Холбекова – узунликка сакраш
Сафия Бурхонова – ядро улоқтириш

Кумуш:
Бобуржон Омонов – ядро улоқтириш
Дилафруз Аҳмадхонова – ядро улоқтириш
Кубаро Ҳакимова – ядро улоқтириш
Моҳигул Ҳамдамова – диск улоқтириш

Бронза:
Маъруфжон Муродуллоев – 400 метрга югуриш
Нурхон Қурбонова – ядро улоқтириш.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар