26.05.2024 11:42
3954
Тен Ҳаг: «МЮ» мени истеъфога чиқарса, бошқа жамоага бораман ва улар билан совринлар ютишни давом эттираман»

Эрик тен Ҳаг «МЮ» билан Англия кубоги соҳибига айлангач, жамоадаги тақдири ҳақида гапирди.

«Икки йилда – иккита совринга эга чиқиш ёмон натижа эмас. Икки йил ичида 3та финал – ёмон натижа эмас. Шундай ишлашда давом этиш лозим. Ҳа, мен натижалардан қониқмаяпман, яхшироқ иштирок этиш керак.

Агар мени бу жамоадан истеъфога чиқаришса, бошқа жамоага бораман ва улар билан совринлар ютишни давом эттираман. Бутун фаолиятим давомида шундай қилганман.

АПЛда 8-ўрин клуб учун антирекорд? Сиз журналистлар танқид қилаётганингизда бир жамоанинг мураббийи бўлиш қанчалик машаққатли эканини тасаввур ҳам қила олмайсиз», - дейди «Манчестер Юнайтед» устози.

Аввалроқ, «МЮ» тен Ҳагни истеъфога чиқариб, ўрнига Томас Тухелни таклиф этмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар