26.05.2024 20:00
982
Теглар
Самарқандда футзал бўйича ЖЧ-2024 қуръа ташлаш маросими бошланиш арафасида. Ўзбекистон 1-саватчадан ўрин олган

Бугун, 26 май куни Регистон майдонида ФИФАнинг футзал бўйича ЖЧ-2024 турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. 

Тадбирга испаниялик футзал афсонаси Кике, «МЮ» собиқ ҳужумчиси Луи Саҳа ва бир қатор миллий жамоаларнинг бош мураббийлари таклиф этилган. ЖЧ-2024 қуръаси жаҳоннинг 200дан ортиқ мамлакатларига трансляция қилинади. Ўзбекистонда «Спорт» ва «Зўр ТВ» телеканаллари қуръа ташлаш маросимини соат 21:00дан бошлаб, жонли эфирда намойиш этади. Шунингдек, маросимни ФИФА сайти орқали кузатиб бориш мумкин бўлади. 

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон қуръа олдидан мезбон мамлакат сифатида 1-саватчадан жой олган. 

🏆 Футзал бўйича ЖЧ-2024 қуръаси олдидан саватчалар:

📌1-саватча 
 Ўзбекистон
Бразилия
Португалия
Испания
Эрон
Аргентина

📌2-саватча
Марокаш
Қозоғистон
Таиланд
Франция
Украина
Парагвай

📌3-саватча
Хорватия
Янги Зеландия
Венесуэла
Афғонистон
Коста-Рика
Тожикистон

📌4-саватча
Нидерландия
Гватемала
Панама
Ангола
Ливия
Куба.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар