26.05.2024 09:40
2488
Теглар
МЛС. «Интер Майами» Месси ва Суарессиз «Ванкувер»ни мағлуб этиб, 1-ўринга қайтди

МЛС мунтазам чемпионати доирасида «Интер Майами» сафарда «Ванкувер Уайткэпс»га қарши майдонга тушди.

Учрашувда флоридаликлар сафида Лионель Месси, Луис Суарес ва Серхио Бускетс майдонга тушмади. Мураббийлар штаби уларга дам беришга қарор қилган. Шунга қарамай, Тэйлор ва Кампананинг голи меҳмонларга ғалаба келтирди.

Шу тариқа, «Интер Майами» 16 ўйиндан кейин 34 очко билан 1-ўринга қайтди, «Цинцинати» эса 33 очко билан 2-ўринда бормоқда.

МЛС. 26 май
Ванкувер Уайткэпс – Интер Майами 1:2

Голлар: 0:1 – 38 Тэйлор, 0:2 – 54 Кампана, 1:2 – 72, пенальти Голд.
Ванкувер Уайткэпс – Такаока, Ahmed, Веселинович (Рэпозо, 74), Блэкмон, Лаборда (Луиш Мартинш, 58), Шопф (Берхалтер, 73), Кубас, Вите (Bovalina, 58), Голд, Пико, Уайт.
Интер Майами – Кэллендер, Вейгандт, Кривцов, Авилес, Альба, Брайт, Грессель (Аллен, 87), Кремаски (Редондо, 65), Тэйлор (Афонсо, 88), Рохас (Руис, 82), Кампана.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар