26.05.2024 09:54
9307
«Ман Сити» ва «МЮ» ўртасидаги Англия Суперкубоги баҳси санаси маълум қилинди

Англия Суперкубоги-2024 доирасида «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» ўзаро майдонга тушади.

Манчестер дербиси янги мавсум олдидан – 10 август куни «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади. «Сити» бу баҳсда АПЛ-2023/24 ғолиби сифатида иштирок этса, «Юнайтед» Англия кубоги соҳиби сифатида йўл олди.

«Ман Сити» ўз тарихида бу совринга 6 марта эришган бўлса, «МЮ» – Суперкубоклар сони бўйича рекордчи саналади – 21 марта.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар