26.05.2024 15:55
1671
Кроос «Бернабеу» билан хайрлашди: «Бу ерда ўзимни уйимдагидек ҳис қиламан. Унутилмас 10 йил учун раҳмат!»

Тони Кроос «Сантьяго Бернабеу» стадионида «Реал» мухлислари билан хайрлашди.

«Реал»нинг германиялик хавбеки Евро-2024дан кейин футболчилик фаолиятини якунлашини маълум қилганди. Ла Лига сўнгги тури доирасидаги «Бетис» билан ўйиндан (0:0) кейин Кроос мухлислар билан хайрлашди. 

«Жамоадаги барча ходимлар, жамоадошларим, стадион ва барча-барчага фақат миннатдорчилик изҳор қилишим мумкин. Бу ерда ўзимни уйимдагидек ҳис қиламан. Бу унутилмас 10 йил бўлди. Барчага раҳмат», - деди Кроос.

 Маълумот учун, «Реал» ЕЧЛ финали доирасида 1 июн куни «Боруссия»га қарши майдонга тушади. Бу Крооснинг клубдаги сўнгги ўйинига айланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар