25.05.2024 22:20
1943
Теглар
«Зенит» — 11 карра Россия чемпиони

Россия чемпионати драматик тарзда якунланди. 

Сўнгги тур олдидан пешқадам бўлиб турган «Динамо» (56) 3-ўриндаги «Краснодар»га (56) имкониятни бой бериб, бронза медаллари билан кифояланди. Краснодарликлар эса 2-поғонани эгаллашди. 

Бундан фойдаланган «Зенит» (57) «Ростов» устидан иродали ғалабага эришиб, қаторасига 6-бор, умумий ҳисобда 11-марта мамлакат чемпионига айланди. 

Санкт-Петербург клуби кетма-кет чемпионликлар сони борасида «Спартак»нинг рекордини такрорлади. 

Чемпионликдан сўнг «Зенит» бош мураббийи Сергей Семак майдоннинг ўзида шартномани 5 йилга узайтирди.

Аббос Файзуллаев ўйнайдиган ЦСКА (48) «Урал»ни мағлуб этиб, мавсумни 6-поғонада якунлади. Ўзбекистонлик яримҳимоячи сўнгги турда 83 дақиқа ҳаракат қилди. 

Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев тўп тепадиган «Рубин» 8-ўринни олди. Ўзбекистонлик футболчилар охирги турда захирада қолишди. 

Лигани «Балтика» ва «Сочи» тарк этди. «Нижний Новгород» ва «Урал» ўтиш ўйинида қатнашади.

РПЛ. 30-тур. 25 май

Зенит Ростов 2:1

Голлар: Мантуан (65, пеналти), Артур (85) — Роналдо (54). 

Краснодар Динамо 1:0

Гол: Кордоба (52). 

ЦСКА Урал 2:0

Голлар: Давила (40), Мусаев (42). 

Балтика Локомотив 1:3

Голлар: Лисакович (73, пеналти) — Миранчук (8), Карпукас (66), Сулейманов (88). 

Оренбург Спартак 0:0

Рубин Сочи 1:1

Голлар: Даку (22) — Гуаррирапа (87). 

Факел Ахмат 2:0

Голлар: Божин (6), Марков (54). 

Криля Советов Нижний Новгород 1:1

Голлар: Гарре (58) — Зе Турбо (77).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар