25.05.2024 11:39
922
Теглар
«Ювентус» Ругани ва Камбиязо билан шартномани узайтирди

«Ювентус» икки футболчиси билан келишувни узайтирди. 

Ҳимоячи Даниэле Ругани 2026, яримҳимоячи Андреа Камбиязо 2029 йилгача Турин клубида қоладиган бўлди.

 

29 ёшли Ругани 2013 йилдан бери «Юве»га тегишли. У бу мавсумда А Серияда 16 ўйинда 2 та гол урди. 

24 ёшли Камбиязони туринликлар 2022 йил сотиб олишган, аммо яримҳимоячи аввалги мавсумни «Болоня»да ижарада ўтказганди. Бу мавсумда эса «кекса синьора» сафида дебют қилиб, А Серияда 34 та баҳсда 2 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар