25.05.2024 15:58
2533
Теглар
«Ювентус» А Сериянинг энг яхши дарвозабонини сотиб олишга яқин

А Серияда мавсумнинг энг яхши дарвозабони «Ювентус»га ўтишга яқин турибди.

Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, туринликлар Микел Ди Грегориони сотиб олиш устида ишламоқда. Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, «Монца» 20 млн евро олади.

Томонлар якуний тафсилотларни келишиб олишаётгани айтилмоқда. Сўнгги музокаралар 23 май куни бўлиб ўтган.

Бу мавсумда 26 ёшли Ди Грегорио А Серияда 33 та ўйин ўтказди. У мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар