26.05.2024 01:54
3209
Теглар
«Реал» Ла Лигада мавсумни дуранг билан якунлади

Испания чемпионатининг 38-турида «Реал» ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилди. Беллашувда ҳисоб очилмади. 

Евро-2024дан сўнг фаолиятини якунлашини эълон қилган Тони Кроос «қаймоқранглилар» сафида «Бернабеу»даги охирги ўйинини ўтказди. 

36-бор Испания чемпионига айланган Мадрид клуби мавсумни 95 очко билан тугатди. «Бетис» эса 57 очко билан 7-поғонадан жой олди. 

Ла Лига. 38-тур

Реал Бетис 0:0

25 май, «Сантиаго Бернабеу»

Реал – Куртуа (Аррисабалага, 63), Карвахал (Васкес, 74), Начо (Милитао, 64), Рюдигер, Менди, Кроос (Себаллос, 87), Валверде, Камавинга (Модрич, 74), Беллингҳэм, Винисиус, Родриго.

Бетис – Вьейтес, Беллерин, Сабали, Папастатопулос, Висус, Миранда, Рока, Кардозо, Родри (Алтимира, 72), Виллиан Жозе (Эззалзули, 81), Перес.

Огоҳлантиришлар: Начо (5), Карвахал (72), Папастатопулос (84).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар