Позициялар бўйича А Сериянинг энг яхшилари аниқланди
«Интер»нинг икки футболчиси ўз позициясида А Сериянинг энг кучлиси сифатида тан олинди.
Ҳоқон Чалхонўғли лига томонидан якунланган мавсумнинг энг яхши яримҳимоячиси, Алессандро Бастони эса энг яхши ҳимоячиси деб топилди.
Энг яхши ҳужумчи сифатида «Ювентус»дан Душан Влаҳович эътироф этилди. «Монца»дан Микел Ди Грегорио энг яхши дарвозабонга айланди.
«Болоня» форварди Жошуа Зиркзее 23 ёшгача бўлганлар орасида энг яхши футболчи деб топилди.
Аввалроқ мавсумнинг энг яхши мураббийи соврини «Интер»ни чемпион қилган Симоне Индзагига, энг яхши футболчи мукофоти эса «нерадзурри» форварди Лаутаро Мартинесга насиб қилгани маълум бўлганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар