25.05.2024 11:41
1126
Теглар
Навас Коста-Рика миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади

Кейлор Навас ортиқ Коста-Рика миллий жамоасида ўйнамайди.

Мавсум якунида «ПСЖ»ни тарк этадиган дарвозабон миллий жамоадаги фаолиятини якунлади.

«Биз биргаликда тарих яратдик, дунёнинг энг яхши футболчиларига қарши майдонга тушдик ва юртимиз номини юқорига кўтардик», — деди 37 ёшли посбон ижтимоий тармоқда эълон қилган видеомурожаатида.

Навас Коста-Рика сафида 114 та ўйин ўтказди ва бу борада миллий жамоасида 6-ўринда. 2014 йилги жаҳон чемпионатида у жамоа билан илк бор чоракфиналга чиққан.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар