«Наполи» бош мураббийликка Конте ва Гасперинидан бирини танлайди
Антонио Конте янги мавсумда «Наполи»ни бошқариши мумкин.
«Тоттенҳэм», «Ювентус» ва «Интер»нинг собиқ устози Неапол клубида ишлаш учун маош талабини камайтирди. Клуб президенти Аурелио Де Лаурентисга ҳам Конте варианти маъқул.
Де Лаурентиснинг яна бир номзоди Жан Перо Гасперини «Аталанта» раҳбарияти билан учрашиб, Европа лигасидаги ғалаба фонида келажагини муҳокама қилади. Гасперини муҳим трансферлар учун кафолат ва янги 3 йиллик шартнома истайди, Бергамо клуби эса унга 2 йиллик битим таклиф қилмоқда.
«Наполи»нинг ҳозирги бош мураббийи Франческо Калцона мавсум якунида клубни тарк этади ва бор эътиборини Словакия миллий жамоаси билан ишлашга қаратади.
37-турдан кейин «Наполи» А Серияда 10-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар