Маккенна «МЮ»ни бошқармоқчи
Киран Маккенна «Манчестер Юнайтед»ни бошқаришни афзал кўради.
«Ипсвич»ни АПЛга олиб чиққан мураббийга «Челси» ва «Брайтон» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Тhe Times нашрининг ёзишича, болалигидан «Манчестер Юнайтед»га мухлислик қилган 38 ёшли мутахассис аввало манкунианликлар бош мураббийлигидан кетиши айтилаётган Эрик тен Ҳаг билан вазият аниқ бўлишини кутмоқчи.
«Юнайтед» аллақачон Маккенна билан боғланиб, ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилган.
Маккеннага «МЮ» бегона эмас. У ўз вақтида клубда Жозе Моуринио ва Оле-Гуннар Сулшерга ёрдамчилик қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар