25.05.2024 00:12
8740
Теглар
Кападзе — «Андижон» билан дуранг, ротация ва канадалик Камрон Ҳабибуллоҳ ҳақида

Суперлига 9-тур доирасидаги «Олимпик» — «Андижон» баҳсидан (0:0) сўнг мезбонлар устози Темур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Андижон» ҳозир яхши формада. Айниқса, бу йил анча кучайди. Ўйиндан олдин рақибни ўрганиб чиққандик. Бир-биримизга имкон бермасликка ҳаракат қилдик. Ҳар икки жамоа вазиятлардан фойдалана олмади. Дуранг адолатли бўлди.

Жароҳат олган футболчиларимиз кўп. Шунинг учун ротация қилишга тўғри келяпти. Лекин улар билан вазият жуда жиддий эмас.

Шерзод Эсанов ва бошқа футболчиларнинг Олимпиадага бориши? Йигитларни кузатиб боряпмиз. Якуний рўйхатдан 18 нафар футболчи жой олади. Олимпиадага энг муносибларини олиб борамиз. 

Канадалик Камрон Ҳабибуллоҳ? (ўзбек миллатига мансуб, канадалик 20 ёшли футболчи) Тўғриси, ундай боланинг борлиги ҳақида сизлардан эшитдим. Камрон зўр ўйнаса ҳам, биз билан Олимпиадага бора олмайди. Чунки у кенгайтирилган 70 кишилик рўйхатда йўқ эди. Фақат ўша таркибдан фойдалана оламиз», — дея Кападзенинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар