25.05.2024 15:57
1650
Теглар
Гвардиола: «Сўнгги 10 йилда «МЮ»дан яхшироқмиз, аммо улар — Англия тарихидаги энг яхши жамоа» 

Пеп Гвардиола «Манчестер Юнайтед»ни тарихдаги энг яхши инглиз клуби деб атади.

«Биз «Юнайтед»ни жуда ҳурмат қиламиз ва ҳар доим шундай бўлган. 

Сўнгги 10 йил ичида улардан яхшироқмиз, аммо «МЮ» — Англиянинг энг яхши жамоаси. Шунинг учун, албатта, улар катта ҳурматга лойиқдир. 

«Юнайтед» ва «Сити» каби йирик клубларда ғалаба қозона олмасангиз, доимо муаммоларга дуч келасиз. Бу сир эмас. Биз уддаладик, лекин ғалаба қозона олмасак, менда ҳам муаммолар бўларди.

Тен Ҳагнинг бошқа жамоалар ва «Юнайтед»даги ишини жуда ҳурмат қиламан. Унинг тўлиқ таркиб бутун мавсум давомида бўлмагани ҳақидаги сўзларига 100% қўшиламан. Уларда жуда кўп жароҳатлар бор эди.

Бунинг сабаблари ҳақида ўйлашлари керак. Ҳатто мен ҳам ўз ҳолатимизда бунга эътибор қаратганман. Ўйинчилар соғлом бўлишлари керак, акс ҳолда улардан фойдаланиш мумкин эмас.

«МЮ»да жуда кўп муаммолар бор, бундай вазиятларда мураббий қийналади. Ўйлайманки, улар жуда яхши таркибга эга. Аммо муаммо шундаки, агар футболчилар жароҳат олган бўлса, уларни тушириш мумкин эмас ва бу жамоа учун катта камчиликдир», — деди «Манчестер Сити» бош мураббийи. 

Бугун, Тошкент вақти билан 19:00да «шаҳарликлар» Англия Кубоги финалида «Манчестер Юнайтед» билан ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар