25.05.2024 13:50
3057
Теглар
Флик «Барса»дан трансферлар талаб қилмайди. У жамоанинг жисмоний тайёргарлигини кучайтириб, тарбияланувчиларга ишонмоқчи

Ҳанс-Дитер Флик «Барселона»га келганидан кейин трансферлар талаб қилмайди.

Diario Sport хабарига кўра, янги бош мураббий каталонияликларнинг молиявий аҳволи оғир эканини, шунинг учун бозор имкониятлари чекланганлигини тушунади. У таркибни ўрганиб чиқди ва жамоа салоҳиятини кўрди.

Немис мутахассисининг фикрича, у рақобатбардош жамоа туза олади.

Флик,   шунингдек, футболчилар билан ишлашда асосий эътиборни жисмоний тайёргарликка қаратиш зарурлигига ишонади. У ўйинчиларнинг самарали прессинг қилиб, рақибларга босим уюштиришини хоҳлайди.

Ҳанс-Дитер ёш футболчиларга ишониш ниятида ва «Барселона» академияси тарбияланувчиларини лойиҳанинг муҳим қисмига айлантирмоқчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар