25.05.2024 23:22
5627
Теглар
«Ал Айн» «Йокоҳама»ни тор-мор этиб, ўз тарихида 2-бор ОЧЛ ғолибига айланди

Осиё Чемпионлар Лигаси финали жавоб баҳсида «Ал Айн» ўз майдонида «Йокоҳама»ни тор-мор этиб, 21 йиллик танаффусдан сўнг турнир ғолиблигини қўлга киритди. Бу — иккинчи чемпионлик. 

Беллашувни ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташев бошқариб борди. 

«Ал Айн»нинг марокашлик вингери Сўфиён Раҳими 13 та гол билан турнир тўпурарига айланди. 

Эслатиб ўтамиз, Эрнан Креспо шогирдлари гуруҳда «Пахтакор»ни, плей-оффда эса «Насаф», «Ан Наср» ва «Ал Ҳилол»ни ортда қолдирганди. 

ОЧЛ. Финал. Жавоб баҳси

Ал Айн (БАА) — Йокоҳама Маринос (Япония) 5:1

25 май, «Ҳаззи бин Зайд»

Голлар: Раҳими (8, 67), Каку (33, пеналти), Лаба (90+1, 90+5) — Ян (40). 

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Темур Гайнуллин, Рустам Лутфулин (барчаси  Ўзбекистон). 

Ал Айн — Эйса, Бандар, Ҳошимий, Куаме, Жума (Лаба, 58), Нодир (Волид, 89), Пак, Аббос (Барман, 84), Каку, Паласиос, Раҳими. 

Йокоҳама Маринос — Попп, Мацубара, Камижима, Ҳатанака (Эдуардо, 62), Нагато, Кида (Ямане, 63), Ватанабе, Ян (Мияити, 78), Уэнака (Сакакибара, 46), Элбер (Ширасаки, 45+14), Андерсон.

Огоҳлантиришлар: Раҳими (68), Каку (90+9). 

Четлатиш: Попп (45+10).

Биринчи ўйин — 1:2.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар