24.05.2024 19:33
2183
Теглар
Тен Ҳаг Англия кубогидан кейин «Манчестер Юнайтед»дан истеъфога чиқарилади — The Guardian

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти жамоа устози Эрик тен Ҳагнинг клубдаги кейинги тақдири масаласида бир қарорга келиб бўлган.

The Guardian нашри хабарига кўра, Эрик тен Ҳаг Англия кубоги финалидан кейин «Манчестер Юнайтед»дан истеъфога чиқарилади. «МЮ» кубок финалида 25 май, шанба куни АПЛ чемпиони «Манчестер Сити»га қарши саф тортади. Ўйин соат 19:00да бошланади.

Қайд этилишича, «Юнайтед» дербида «Манчестер Сити»ни мағлубиятга учратиб, кубок соҳибига айланган тақдирда ҳам тен Ҳаг жамоадаги фаолиятини давом эттирмайди.

Аввалроқ, инглиз матбуотида «МЮ» янги раҳбарияти нидерландиялик мураббийнинг ўрнига Томас Тухелни асосий номзод сифатида кўраётгани ҳақида хабарлар берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар