24.05.2024 21:03
2177
Теглар
Суперлига. «Навбаҳор» «Металлург» билан ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

Суперлига 9-тури доирасидаги дастлабки учрашувда турнир пешқадами очко йўқотди.

Самвел Бабаян шогирдлари Олмалиқда «Металлург»га қарши майдонга тушиб, 15-дақиқада Тома Табатадзенинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқада Искандар Шойқулов Бекобод клубининг голига муаллифлик қилиб, якуний натижани ўрнатди – 1:1.

Шу тариқа, 16та очко билан турнир пешқадами бўлиб турган Наманган клуби сўнгги ўринда бораётган «Металлург» билан дуранг қайд этди ва мавсумда 4-бор очко йўқотди. Бекободликлар ҳисобдаги очколар 5тага етди ва улар 14-ўринда қолишди.

Суперлига, 9-тур

«Металлург» – «Навбаҳор» - 1:1

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

VAR: Аскар Нажафалиев

Голлар: Искандар Шойыулов 78 – Тома Табатадзе 15.

«Металлург»: 35.Раҳимжон Давронов, 5.Ризо Яздон Дўст, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Сардор Абдураимов (4.Керим Палич, 75), 8.Искандар Шойқулов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (97.Бобан Жоржевич, 75), 11.Далер Шарипов, 14.Аброр Тошқўзиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 31.Марко Миличкович (88.Сирожиддин Қўзиев, 90+4), 33.Иван Йосович.

«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров (8.Сиёвуш Ҳақназарий, 82), 11.Асадбек Собиржонов (17.Русланбек Жиянов, 54), 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Тома Табатадзе (33.Шодиёр Шодибоев, 82), 23.Йован Жокич, 34.Фаррух Сайфиев, 77.Аброр Исмоилов (71.Наврўзбек Иминжонов, 86).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар