24.05.2024 21:26
1725
Теглар
Суперлига. «Андижон» Тошкентда «Олимпик» билан дуранг қайд этди

Суперлига 9-тури доирасидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди.

Тошкентдаги «Жар» стадионида кечган учрашувда «Олимпик» «Андижон»ни қабул қилди ва баҳсда ҳисоб очилмади – 0:0.

Шу тариқа, Хомяков шогирдлари кетма-кет тўртинчи ўйинда очко йўқотди ва 14 очко билан 4-ўринда бормоқда. «Олимпик» эса 8 очко билан 9-ўринга кўтарилди.

Суперлига. 9-тур

«Олимпик» – «Андижон» - 0:0

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

VAR: Найим Қосимов

«Олимпик»: 99.Эдем Неманов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 7.Иброҳим Ибрагимов (15.Муҳсин Бозоров, 83), 8.Нодир Абдихолиқов (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 74), 10.Фаррух Мухторов (9.Асадбек Жўрабоев, 46), 11.Отабек Жўрақўзиев, 22.Шаҳзод Тоиров (4.Беҳрўз Жуматов, 74), 19.Аҳмадилло Муқумжонов, 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов, 44.Асад Раҳимжонов.

«Андижон»: 72.Игор Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов (9.Леван Арвеладзе, 78), 10.Илҳом Абдуғаниев, 13.Сардорбек Азимов, 15.Владимир Бубанья, 17.Фарҳод Соҳибжонов, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (7.Шерзод Эсанов, 78), 28.Ислом Маматказин, 71.Бектемир Абдуманнонов, 99.Шаҳрам Самиев (51.Лука Згурски, 78).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар