Суперлига жорий мавсумида томошабинлар ташрифи бўйича клубларнинг кўрсаткичлари эълон қилинди.
Водийнинг уч клуби – «Андижон», «Нефтчи» ва «Навбаҳор» мухлислик борасида пешқадамлик қилмоқда. Бир муддат турнир пешқадами бўлган «Андижон»нинг ўйинларига ўртача 15 527 томошабин келаётган бўлса, чемпионликни мақсад қилган «Нефтчи» ўртача 14 559 томошабин тўпламоқда. Турнир пешқадами бўлиб турган «Навбаҳор» иштирокидаги ўйинларга эса ўртача 11 542 нафардан томошабин стадионга тушган.
«Насаф» чемпионатда 2-ўринда бораётган бўлса-да, мухлислари сони бўйича 4-ўриндан жой олган – 2 619 томошабин. «Олимпик» Тошкентда энг кўп мухлис йиғаётган жамоага айланди – 2 403 томошабин.
Ўз стадионида ўйнамаётган клублар орасида «Динамо» ўртача 1309 томошабин билан 8-ўриндан жой олган. «Сурхон», «Металлург» ва «Қизилқум» сўнгги ўринларда.
Томошабинлар ташрифи-2024: