24.05.2024 14:08
1858
Сократис Папастатопулос фаолиятини якунлашини эълон қилди

Сократис Папастатопулос мавсум охирида фаолиятини якунлашини айтди. 

«Бетис»нинг 35 ёшли ҳимоячиси сўнгги ўйинини Ла Лиганинг 38-турида «Реал»га қарши ўтказади.

Грециялик футболчи ўтган йили испан клубига келиб қўшилган ва бу мавсумда 14 та баҳсда майдонга тушди. 

Бунгача ҳимоячи «Женоа», «Милан», «Вердер», «Боруссия Д», «Арсенал» ва «Олимпиакос» клубларида тўп тепган.

Папастатопулос «Милан» билан Италия, «Олимпиакос»да Греция чемпиони бўлган. Бундан ташқари, у «Арсенал» сафида Англия кубогини ютган, шунингдек, «Боруссия» билан  Германия кубогида ва икки бор Германия суперкубогида зафар қучган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар