24.05.2024 14:06
3085
«Сити» 38 ёшли Карсон билан шартномани узайтирди

Скотт Карсон «Манчестер Сити» билан янги бир йиллик шартнома имзолади.

38 ёшли инглиз жамоада Эдерсон ва Штефан Ортегадан кейин учинчи дарвозабон саналади. 

Скотт 2019 йилдан бери «Сити» сафида атиги 2 та ўйин ўтказган – 2021 йили АПЛда «Нюкасл»га (4:3) ва 2022 йили Чемпионлар Лигасида «Спортинг»га қарши (0:0). 

Шу билан бирга у жамоанинг муҳим азоси ва ёш футболчиларга ўрнак эканлиги таъкидланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар