24.05.2024 11:53
2732
Теглар
«МЮ»да уч хил номинация бўйича мавсумнинг энг яхшилари аниқланди

«Манчестер Юнайтед»да мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. 

Жамоа сардори Бруну Фернандеш мухлислар томонидан энг яхши футболчи деб топилиб, 3-бор Сэр Мэтт Басби мукофотини қўлга киритди. 

Португалиялик ҳимоячи Диогу Далот эса жамоадошлари томонидан мавсумнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди. 

Аргентиналик вингер Алехандро Гарначонинг «Эвертон» (3:0) дарвозасига киритган тўпи энг чиройли гол деб топилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар