24.05.2024 22:14
578
Теглар
Лаутаро – А Серияда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, Индзаги – энг яхши мураббий

Италия А Серияси матбуот хизмати 2023/24 йилги мавсум якунларига кўра, лиганинг энг яхши ўйинчиси ва мураббийи аниқланганини эълон қилди.

Унга кўра, «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес А Серия-2023/24 мавсумининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. 26 ёшли аргентиналик ҳужумчи жорий мавсум 33 ўйинда 24та гол ва 6та ассистга эришди. «Интер» эса чемпионликни қўлга киритди.

«Интер» устози Симоне Индзаги эса мавсумнинг энг яхши мураббийига аталган совринга эга чиқди. Миланликлар италиялик мутахассис қўл остида бу мавсум чемпионликни қайтара олишди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар