24.05.2024 14:13
7959
Теглар
Футзал афсонаси, «МЮ» собиқ ҳужумчиси ва Осиёнинг икки карра энг яхши ўйинчиси келади – Самарқанд футзал бўйича қуръага ҳозирлик кўрмоқда

26 май куни кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрида футзал бўйича навбатдаги ФИФА Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланади.

ЎФА хабарига кўра, ушбу маросимга собиқ футзал юлдузи, икки карра жаҳон чемпиони – испаниялик афсонавий футзалчи Кике, «Манчестер Юнайтед» клуби ҳамда Франция миллий жамоасида тўп сурган машҳур футболчи Луи Саа, шунингдек, ўзбек футболи юлдузи, Осиёнинг 2 карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров ташриф буюриши кўзда тутилган.

Ушбу маросимда бевосита қатнашиш истагида бўлган ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди. Мазкур тадбирни ёритиб борадиган ОАВ вакиллари учун медиа тур ташкил этилади.

«Дастлаб, 26 май куни ОАВ вакиллари Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида ташкил этилган автобусда йўлга чиқадилар. Самарқанд шаҳрида эса ОАВ вакиллари қуръа бўлиб ўтадиган Регистон майдони медиа марказига ташриф буюришлари мумкин. Медиа марказнинг очилиш вақти соат 18:00 этиб белгиланган. Шунингдек, медиа марказда соат 19:00 да «Media Workshop» ташкил этилади. Унда, қуръа ташлаш маросимида ОАВ ва фотомухбирлар жойлашуви бўйича маълумотлар тақдим этилади.

Соат 20:00 дан бошлаб эса журналистлар микс-ҳудудда қуръа ташлаш жараёнига ташриф буюрадиган футбол юлдузларига савол бериш имкониятига эга бўладилар», - дейилади ташкилот хабарида.

Қуръа ташлаш маросимида иштирок этадиган ОАВ вакиллари юқорида келтирилган иштирокчиларнинг ҳаракатланиш харитасида кўрсатилган (сариқ чизиқ ОАВ вакиллари ҳаракатланадиган ҳудуд) йўналишларда фаолият юритишлари сўралади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар