24.05.2024 23:35
3523
Теглар
Эрон чемпионати. «Персеполис» суперкамбэк билан 0:3 ҳисобидаги мағлубиятни ғалабага айлантирди, Ўрунов 4-голни урди, «Истиқлол»да дуранг

Эрон чемпионати якунланишига икки тур қолганида пешқадам ўзгарди. 

«Персеполис» (62) ўз майдонида Хузистоннинг «Истиқлол»ини (22, 15-ўрин) қабул қилиб, биринчи бўлимда 3 та тўп ўтказиб юборди. Иккинчи бўлимда эса рақиб камчиликда қолганидан фойдаланиб, 76-дақиқадан бошлаб 4 та гол урди. Ғалаба тўпини 90+5-дақиқада ўзбекистонлик яримҳимоячи Остон Ўрунов киритди. Меҳмонлар сафида ҳам ўзбекистонлик ҳимоячи Достон Турсунов тўлиқ ҳаракат қилди. 

Тур олдидан пешқадам бўлиб турган, Жалолиддин Машарипов ўйнайдиган Теҳроннинг «Истиқлол»и  (61) эса сафарда «Нассажи» (26, 13-ўрин) дарвозасига йўл топа олмади ва етакчиликни «Персеполис»га топширди.

Эрон чемпионати. 28-тур. 24 май

Персеполис Истиқлол Хузистон 4:3

Голлар: Каънони (76, пеналти), Исмоилфар (78), Катҳир (86), Ўрунов (90+5) — Козимий (5, 45+4), Рустом (41). 

Четлатиш: Савио Роберто (61). 

Нассажи Мозандарон Истиқлол 0:0

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар