24.05.2024 17:02
5139
Теглар
«Байер» Алонсонинг 2025 йилда «Реал»га кетишини кутмоқда

«Байер» Хаби Алонсо бир йилдан кейин «Реал»га кетишини кутмоқда.

Relevo хабарига кўра, леверкузенликлар ҳозирда бош мураббий бўлиб ишлаётган Алонсо бир кун келиб, эҳтимол, 2025 йилдан «Реал»ни бошқаришига ишонишмоқда. 

Мадридликлар ҳам ўз навбатида испаниялик мутахассисни келажакда таклиф қилишдан манфаатдор. Улар Алонсони ёш жамоани ривожлантириш учун идеал мураббий сифатида кўришади.

Таъкидланишича, «Реал» ушбу мавсум бунчалик муваффақиятли ўтишини кутмаганди. Агар Карло Анчелотти қўл остидаги жамоа келаси мавсумда ҳам шундай натижаларни қўлга киритишда давом этса, у ҳолда Алонсонинг тайинланиши масаласи италиялик мураббийнинг шартномаси тугагунига қадар, яъни 2026 йил ёзигача қолдирилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар