24.05.2024 18:25
2387
Теглар
Ҳанс-Дитер Флик «Барселона»нинг янги мураббийига айланади – Романо

«Барселона» клубининг янги бош мураббийи номи маълум қилинди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Ҳанс-Дитер Флик «Барселона»нинг янги бош мураббийига айланади. Томонлар музокараларни якунлаган, германиялик мутахассис Каталония клуби билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Фликнинг агенти Пини Заҳави мижозининг «Барса»да иш бошлашини тасдиқлаган.

Қайд этилишича, Флик ўзи билан бирга Германия миллий жамоаси ва «Бавария»да ишлаган ёрдамчиларини ҳам испан клубига таклиф қилган.

Аввалроқ, Каталония клуби Хави мавсум якунида жамоадан истеъфога чиқишини маълум қилганди.

Маълумот учун, 59 ёшли немис мутахассиси 2023 йилнинг сентябр ойида Германия миллий жамоасидан истеъфога чиқарилган ва ҳозиргача ишсиз саналарди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар