23.05.2024 13:26
4937
Теглар
Ромарио: «Замонавий футболда 2000 та гол урган бўлардим. Чунки ҳозирги ўйинчилар аҳмоқ, улар жуда кўп югуришади»

Ромарио ўзини бугунги футболда кўпроқ ютуқларга эришиши мумкин эди, деб ҳисоблайди.

«Ўйлайманки, бугун мен кўпроқ ютуқларга эришган бўлардим, чунки футболчилар ҳозир аҳмоқ. Улар жуда кўп югуришади.

Менинг вақтимда ҳам футболда жисмоний жиҳатга эътибор берилган, футбол доим шундай бўлган, лекин ўйинчилар анча техникали ва ақллироқ эди.

Ишончим комилки, бугун мен 2000 тадан кўпроқ гол урардим», — деди «Барселона» клуби ва Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси. 

Маълумот учун, Ромарио 1994 йилда жаҳон чемпиони бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар