23.05.2024 22:47
560
Теглар
«Реал» – жаҳоннинг энг қиммат клуби, «МЮ» ва «Барса» учликда. Forbes рейтинги янгиланди

«Реал» Forbes нашри талқинига кўра, жаҳоннинг айни дамдаги энг қиммат клуби деб топилди.

Журнал дунёнинг энг қиммат клублари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Мадриднинг «Реал» клуби 6,6 миллиард доллар нарх билан 1-ўринда қайд этилган. «Манчестер Юнайтед» клуби эса Мадрид жамоасидан 50 миллион долларга камроқ қиймати – 6,55 млрд билан 2-ўринга тушган. «Барселона» эса 5,6 млрд доллар билан учликдан жой олган.

Топ-10лик билан танишинг:

1 «Реал Мадрид» – 6,6 млрд доллар

2. «Манчестер Юнайтед» – 6,55 млрд

3. «Барселона» – 5,6 млрд

4. «Ливерпул» – 5,37 млрд

5. «Манчестер Сити» – 5,1 млрд

6. «Бавария» – 5 млрд

7. «ПСЖ» – 4,4 млрд

8. «Тоттенҳэм» – 3,2 млрд

9. «Челси» – 3,1 млрд

10. «Арсенал» – 2,6 млрд.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар