23.05.2024 09:48
2749
Манба: «Бавария» Компани билан келишувга эришди. Тайинлов шу ҳафта эълон қилинади

«Бавария» Венсан Компанидан розилик олди.

Bild журналисти Кристиан Фалк хабарига кўра, Мюнхен клуби белгиялик собиқ ҳимоячини бош мураббий этиб тайинлаш бўйича оғзаки келишувга эришган. Бироқ улар ҳозирча «Бёрнли» билан мутахассиснинг трансфери шартлари бўйича келишиб олишмаган.

Компани билан келишув шу ҳафта эълон қилиниши кутилмоқда.

Telegraph'нинг хабар беришича, Венсан ўзи билан «Бёрнли»нинг кўплаб мураббийларини олиб кетади, бироқ ёрдамчи Крэйг Беллами улар орасида бўлиши даргумон.

Эслатиб ўтамиз, «Бёрнли» АПЛдан Чемпионшипга тушиб кетди, бир йил аввал эса Компани жамоани Премер-лигага олиб чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар