23.05.2024 23:49
6288
Теглар
Левандовски рамзий жамоасига 5 футболчини киритди

Роберт Левандовски жаҳонинг энг яхши 5 ўйинчисидан иборат рамзий жамоасини тузди.

«Барселона»нинг полшалик ҳужумчиси рамзий жамоасига ҳар бир чизиқдан бир нафардан ўйинчини киритиб, ўзини мураббий сифатида қўйди.

«Менинг дарвозамда Бразилия миллий жамоаси дарвозабони Таффарел бўларди. У мен доим кузатадиган дарвозабон бўлган. Ҳимоячи – Пуйол.

Яримҳимояда Зиданни қўйган бўлардим, ҳужумда эса Тьерри Анри. Мен эса бу жамоани бошқарган бўлардим. Яна бир ўйинчи? Роналдиньо», - дейди Левандовски.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар