Футзал бўйича Олий лигада 22-тур учрашувлари якунига етиб, бу йилги чемпионат ниҳоясига етди.
«BMB» муддатдан аввал навбатдаги марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганди. Тошкент жамоаси сўнгги турда «Динамо» устидан 8:2 ҳисобида ғалабага эришди. «Навбаҳор» мусобақани сўнгги ўринда якунлади.
Якуний турнир жадвали:
Шунингдек, бир қатор номинацияларда лауреатлар номи эълон қилинди.
Олий лигада мавсум юлдузлари:
Аббос Элмуродов (БМБ)
Элбек Тўлқинов (ОКМК)
Суннатулла Жўраев (Насаф)
Пауло Энрике (БМБ)
Беҳруз Самиев (Оил Стар)
Fair Play соврини – Абдулла Солиҳов (ОКМК, Ўзбекистон МТЖ)
Спорт ва жароҳат доим ёнма-ён бўлади. Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Абдулла Солиҳов Ливанга қарши беллашувда рақиб футболчиси жароҳат олган ва дарвоза бўш бўлган вақтда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборган ва барчанинг олқишига ва ҳурматига сазовор бўлган эди.
Махсус соврин – Александр Петров (ОКМК)
Юртимиз иқтидорли ва тажрибали футзал мутахассисларига бой. Шундай тажрибали мутахассислардан бири бу ОКМК клуби бош мураббийи Александр Петровдир. Александр Геннадевич Олмалиқда футзал жамоасига асос солинган илк кунларданоқ жамоа билан бирга бўлган ва кончилар билан қаторасига 9 мавсумдан буён шоҳсупадан мунтазам ўрин эгаллаб келмоқда.
Мавсумнинг энг яхши мураббийи – Нодир Элибоев (БМБ)
Мавсум тўпурари – Акбар Усмонов (42 гол)
Турнир якунларидан фотогалерея: