23.05.2024 13:15
956
Теглар
Фернандеш қаторасига иккинчи мавсумда АПЛда энг кўп хавфли вазият яратган футболчи бўлди

Бруну Фернандеш якунланган мавсумда Премер-лигада энг кўп имконият яратди.

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячисининг ҳаракатлари эвазига 114 та хавфли вазият юзага келди. Бу — лигадаги энг яхши натижа. Ўтган мавсумда ҳам португалиялик футболчи етакчи бўлганди — 119 та вазият билан. 

Бунгача фақат «Челси» собиқ вингери Эден Азар Премер-лигада имкониятлар яратиш бўйича кетма-кет икки мавсумда тенгсиз бўлган (2013/14 йилги мавсумда 93 та ва 2014/15 йилги мавсумда 100 та).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар