23.05.2024 11:27
9696
Ди Марцио: «МЮ» тен Ҳаг билан хайрлашиши шубҳасиз. Унинг ўрнини эгаллашга 3 номзод бор

«Манчестер Юнайтед» мавсум охирида Эрик тен Ҳаг билан хайрлашади.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар берди. 

«Маккенна футбол оламида машҳур бўлиб боряпти, чунки у «Ипсвич»да яхши ишлаяпти. У — «Брайтон»нинг биринчи рақамли номзоди, лекин мураббий аллақачон «Манчестер Юнайтед» билан музокаралар олиб борган. Манкунианликлар мавсум охирида тен Хаг билан хайрлашади.

«МЮ» янги мураббий излайди. Ва уларнинг мақсадлари — Маккенна ва Маурисио Почеттино. Де Зерби ҳам рўйхатда, аммо у сўнгги кунларда «Юнайтед» билан музокара ўтказмади.

Агар Маккенна «Челси»га ўтса, «Юнайтед» Почеттинони танлайди. Аммо, шубҳасиз, клуб тен Хаг билан хайрлашади», — дейди Ди Марцио.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар