23.05.2024 11:53
3034
«Ғалати ҳолатдаман. Гўё оилали ва болалиман, аммо бошқа гўзал аёл билан ҳам учрашаман» — Гасперини «Наполи»нинг қизиқиши ҳақида

Жан Перо Гасперини «Наполи»нинг қизиқишлари ҳақида фикр билдирди.

Хабар қилинишича, неаполликлар «Аталанта» бош мураббийини асосий вариант деб билишади.

«Бугун ғалабани нишонлаймиз. Эртага президент билан гаплашаман. Кўрамиз.

Ғалати вазиятдаман, гўё оилалиман ва болаларим бор, лекин ниҳоятда гўзал аёл билан ҳам учрашаман.

Бу эфирда айтишга энг яхши мисол бўлмаслиги мумкин!» – деди Гасперини Европа Лигаси финалида «Байер» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар