23.05.2024 10:40
1013
Теглар
40 ёшли Данте «Ницца» билан шартномасини узайтирди

40 ёшли Данте «Ницца» билан шартномасини 2025 йилгача узайтирди.

Шу тариқа ҳимоячи Франция клубида 9-мавсумини ўтказади. «Бавария»даги фаолияти билан танилган бразилиялик футболчи «Ницца»га 2016 йилда «Волфсбург»дан кўчиб ўтганди. Ўшандан бери у 282 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди. 

Клуб баёнотида таъкидланишича, жамоа сардори «ёрқин формада» ва мавсумда энг кўп фойдаланилган ўйинчиларидан бири (3101 дақиқа).

Қўшимчасига, Данте Франция чемпионати тарихида 40+ ёшида гол урган 4-футболчига айланди.

Умуман олганда, ҳимоячи мавсум давомида Лига 1да 32 та ўйинда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар