22.05.2024 21:55
817
Теглар
«Ювентус» Тиаго Мотта билан келишувга яқин – Фабрицио Романо

«Ювентус» клуби «Болоня» бош мураббийи Тиаго Мотта билан келишувга эришишга яқин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

«Ювентус» клуби раҳбарияти Тиаго Мотта билан олиб борилган 6 ойлик музокаралардан кейин келишувга эришишга яқин. Мотта Турин клубини бошқаришга тайёр, у тез орада қарори ҳақида «Болоня»ни хабардор қилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Мотта билан шартнома 3 йилга имзоланади. У турин клубида йиллик 5 миллион евро маош олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар