22.05.2024 12:22
1852
Теглар
Симон Кяер «Милан»ни тарк этишини эълон қилди

Симон Кяер мавсум охирида «Милан»ни тарк этишини эълон қилди.

«Ўтган 4 йил ичида кўп ютуқларга эришдим. Аммо янада кўпроқ ёрдам беришим мумкин эди. Ҳозир — кетиш учун тўғри вақт.

Келажагимни уч қисмга ажратдим. «Сан-Сиро»даги сўнгги ўйинимни ўтказишимга бир ҳафта вақт қолди. Кейин менда Дания миллий жамоаси билан саргузашт (Евро-2024) бор, бу ҳар доим ўзгача. Шундан кейин эса ўйнашни давом эттириш учун муносиб жой топишим керак. Аммо бу ҳафта энг муҳими бўлади», — деди 35 ёшли ҳимоячи клуб медиасига берган интервюсида.

Кяер 2020 йилнинг қишида «Севиля»дан «Милан»га кўчиб ўтганди. Ҳимоячи жамоа сафида А Серияда 90 та ўйин ўтказди ва 2021/22 йилги мавсумда скудеттони қўлга киритди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар