22.05.2024 19:07
1923
Модрич «Реал»да яна бир мавсум қолишга қарор қилди

Лука Модрич «Реал»даги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Marca хабарига кўра, 38 ёшли хорватиялик яримҳимоячи Мадрид клубида яна бир мавсум қолишга қарор қилган. Лука клуб президенти Флорентино Перес билан учрашувдан кейин бу борада бир тўхтамга келган.

Қайд этилишича, Модрич фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётгани йўқ. У ЖЧ-2026гача тўп суришни истамоқда.

Маълумот учун, Модрич «қироллик клуби»да 12 йилдан буён фаолият юритмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар