Лука Модрич Тони Крооснинг фаолиятини якунлаш қарорига изоҳ берди.
«Реал» клуби ва Германия миллий жамоасининг 34 ёшли яримҳимоячиси Евро-2024дан сўнг фаолиятини якунлашини эълон қилди.
«Қадрдоним Тони! Бу сўзларни ёзиш мен учун жуда қийин. Футбол олами тарихий футболчининг кетишидан қайғуда. Тан оламан, мен ҳам жуда хафаман. Дўстим, сен ушбу спорт турининг ва «Реал»нинг афсонасисан.
Сен билан ўйнаш менга жуда ёқди. «Реал» марказий яримҳимоясини сен билан баҳам кўриш шараф эди. Сенда ўзига хос ўйинчи бажарадиган хислатлар бор, иккинчи Тони Кроос ҳеч қачон бўлмайди.
Унутилмас оқшомлар, совринлар, «Бернабеу» сеҳри — биз ҳаётимизга айланган клубдаги бу олтин даврларни ҳеч қачон унутмаймиз. Сен ҳамма нарсага эришдинг, лекин яна бир нарса қолди. 15-бор Чемпионлар Лигасини ютиш учун бирга борамиз. Дўстим, сени соғинаман», — деб ёзади мадридликларнинг 38 ёшли яримҳимоячиси.