22.05.2024 20:58
2939
Теглар
Макрон ва Анри Мбаппенинг Олимпиадага боришини Перес билан муҳокама қилди. «Реал» президенти кўнмаган

Эммануэл Макрон ва Флорентино Перес Килиан Мбаппенинг Парижда ўтадиган Олимпиадага бориш масаласини муҳокама қилишди.

L’Équipe хабарига кўра, сешанба куни Парижда ўтган ФИФА ташкил этилганининг 120-йиллигига бағишланган маросимда Франция президенти Эммануэл Макрон, мамлакат олимпия жамоаси бош мураббийи Тьерри Анри ва Франция футбол федерацияси раҳбари Филипп Диалло «Реал» президенти Флорентино Перес билан Мбаппенинг Олимпиадада иштирок этиш масаласини муҳокама қилган.

Қайд этилишича, Франция президентининг илтимосига қарамай, Перес тез орада «Реал» ўйинчисига айланадиган франциялик юлдузни мавсум олдидан Олимпиадага қўйиб юбора олмаслигини маълум қилган. «Реал» раҳбари клуб ўйинчилари Париж-2024 Олимпиадасига қўйиб юборилмаслигини билдирган.

L’Équipe хабарига кўра, Мбаппе расман Мадрид жамоаси аъзосига айлангач, унинг хоҳиши бу масаладаги вазият ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Олимпиада-2024 26 июлдан 11 августга қадар бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар