УЕФА 2026 йилги Чемпионлар лигаси финали Венгрия пойтахти Будапештда ўтишини эълон қилди.
УЕФА ижроқўми яқин йиллардаги еврокубоклар финал баҳслари қайси шаҳарларда ўтишини маълум қилди.
Унга кўра, ЕЧЛ-2025/26 йилги мавсум финали Будапештдаги «Пушкаш Арене»да бўлиб ўтади. 2027 йилги финал мезбони эса сентябр ойида маълум қилинади. Сабаби УЕФА «Сан-Сиро»нинг реконструкциясига боғлиқ масаланинг жавобини кутмоқда.
2026 йилги Европа лигаси финали Истанбулдаги «Бешиктош» ўйингоҳида бўлиб ўтади. 2027 йилги финал эса Франкфуртга топширилди.
Конференциялар лигаси-2025/2026 финалига «Ред Булл Арена Лейпциг» мезбонлик қилса, 2027 йилда Истанбулдаги «Бешиктош» стадиони финални қабул қилади.
Маълумот учун, 2024 йилги ЕЧЛ финали «Уэмбли»да, 2025 йилда эса Мюнхендаги «Алянц Арена» турнир финалига мезбонлик қилади.