22.05.2024 11:49
12834
Теглар
«Челси» футболчилари Почеттинонинг истеъфосидан ҳайратга тушишди. Янги номзод маълум

«Челси» футболчилари Маурисио Почеттинонинг кетишига қарши бўлишди.

Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, аргентиналик мураббий стратегик вариант сифатида қаралмаган. Мутахассиснинг ўзи ҳам қоладиган бўлса, вазият янада ёмонлашиши мумкин деб ҳисоблаган. Бу ҳақда у раҳбар Тодд Боулига телефон орқали суҳбатда айтиб ўтган. 

Жамоанинг бир қанча тажрибали футболчилари истеъфодан ҳайратда қолишди, чунки кийим алмаштириш хонасида мураббийнинг қолишини исташаётганди. 

«Челси» «ёш», «замонавий» ва «ўсадиган» мураббий қидирмоқда. Клуб Томас Тухел ёки Жозе Моуринио номзодини кўриб чиқмаяпти. «Спортинг» устози Рубен Аморим ҳам фаворит эмас.

«Ипсвич»ни АПЛга олиб чиққан, ўз вақтида «МЮ»да ёрдамчи мураббий вазифасини бажарган Киран Маккенна асосий номзод бўлиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар