Карло Анчелотти Тони Кроосни «Реал»да қолиши учун кўндиришга ҳаракат қилган.
Кеча, 21 май куни «Реал» клуби ва Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Евро-2024дан кейин фаолиятини якунлашини эълон қилди.
Маrca хабарига кўра, Анчелотти Кроос ва «Реал» раҳбариятига германиялик футболчини келаси мавсумда жамоада қолишини хоҳлаётганини айтган. Мадридликлар устози яримҳимоячида пасайиш аломатларини сезмаганини таъкидлаган. Сўнгги бир неча кун ичида Анчелотти вақти-вақти билан Кроос ва Модрични назарда тутиб, «камида бир ўйинчини сақлаб қолиш» истагини билдирган.
Келаси мавсумда Анчелотти марказий яримҳимояда Крооснинг баъзи вазифаларини Жуд Беллингҳэмга юклаши кутилмоқда. Ҳозирча «Реал» германиялик футболчининг ўрнига мавжуд ўйинчиларни қўйишни режалаштирмоқда, бироқ янги трансферлар ҳам бўлиши мумкин.